Линклар

Falcon ҳалокатида айбланиб Внуково диспетчери ҳибсга олинди


 Falcon русумидаги самолёт 20 октябрь куни кечаси ҳалокатга учради.

Falcon русумидаги самолёт 20 октябрь куни кечаси ҳалокатга учради.

Москва суди тўрт киши, жумладан, Total президенти ўлимига сабаб бўлган Falcon самолётининг ҳалокатини текшириш жараёнида Внуково аэропорти диспетчери Александр Кругловни ҳибсга олиш бўйича қарор чиқарди.

Суд қарорига кўра, айнан Кругловнинг айби билан қор курайдиган машина учиш йўлагига тушиб қолган.

Круглов судда ўзини айбдор санамаслиги, фақат йўриқнома бўйича ишлаганини айтган.

Falcon русумидаги хусусий самолёт 20 октябрь куни кечаси Внуково аэропортида қор курайдиган машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида Total президенти Кристоф де Маржери билан учқич экипажининг уч аъзоси ҳалок бўлди.

Тергов қўмитасининг 23 октябрь куни маълум қилишича, аэропорт ҳаво ҳаракати диспетчери, унинг бошлиғи, диспетчерлик хизмати бошлиғи ва учиш йўлагини тозаловчи хизмат бошлиғи ҳам қўлга олинган.

Внуково аэропорти бош директори Андрей Дьяков ва унинг ўринбосари Сергей Солнцев ва яна уч киши эса истеъфога чиқарилди.

XS
SM
MD
LG