Линклар

Мексикада полиция билан тўқнашувидан сўнг 43 талабанинг йўқолгани воқеаси ортидан Герреро губернатори Анхель Агирре вақтинча истеъфога кетди.

Кеча бу ҳақда матбуот анжуманида маълум қилган губернатор Агирре қанча муддатга кетишини очиқламади.

France-Presse Геррерода губернаторлик сайловлари келаси йил июнь ойига белгилангани ва Агирренинг лавозимига қайтмаслиги эҳтимоли ҳақида ёзди.

26 сентябрь куни Игуала шаҳрида талабалар ўтказган норозилик намойишида полиция билан юзага келган тўқнашув натижасида 6 киши ўлган, 20 нафар киши жароҳатланган, 43 нафар талаба эса бедарак йўқолган.

XS
SM
MD
LG