Линклар

logo-print

Юқоридаги суратда: Россиянинг Красноярск шаҳрида “Ширин санкциялар. Бир-биримизни кўнгилхушлик учун еймиз”, деб номланган танлов бўлиб ўтди. Танлов иштирокчилари АҚШ президенти Барак Обама, Шимолий Корея лидери Ким Чен Ун, Германия канцлери Ангела Меркел сиймоларига ўхшатиб ясалган торт билан чой ичмоқда.

23 октябрь куни Суриянинг Туркия билан чегарадош Тилшир шаҳри яқинидаги адирликларда АҚШ етакчилигидаги коалиция “Исломий давлат” жанггариларига қарши ҳаводан навбатдаги ҳужумни уюштирди.

Польша ўт ўчирувчилари Катовице шаҳри марказидаги кўп қаватли уйдан чиққан ёнғинни ўчирмоқда.

Афғонистонлик болалалр Кобул яқинидаги мавзеда волейбол ўйнамоқда.

Ироқлик ўқувчи қизлар мактабга кетаяпти.

Журналист Берлин девори қулатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган тантана учун тайёрланган ускуналар олдида шарни ҳавога учирмоқда. Ҳозир мазкур ускуналар Берлиндаги омборхоналардан бирида сақланмоқда. Ускуна 7-9 ноябр кунлари бошланадиган тантаналар арафасида Берлинни иккига ажратиб турувчи девор сифатида ўрнатилади. Мазкур ускуна ёрдамида 8000 ёниб турувчи оқ шарлар осмонга учирилади.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк (тик турган) Львов шаҳри ғарбидаги Тинчликпарвар кучлар халқаро марказига сафар пайти бронетранспортерда сайр қилди.

Бавария футбол жамоаси Ватиканда Папа билан суратга тушди.

Туркиялик курд аёллар Кобанида “Исломий давлат” жанггарилари билан тўқнашувларда ҳалок бўлган курд жангчиларини кўмиш маросимида қўллари билан Виктория, яъни Ғалаба белгисини кўрсатмоқда.

Украина ҳарбийси Донецк яқинидаги Пески қишлоғи атрофидаги жангларда гранатомётдан ўқ узмоқда.

Кобани шаҳри яқинида “Исломий давлат” жанггарилари позицияларига ҳаводан қилинган ҳужумдан кейингги ҳолат.

Москва полицияси Ижтимоий ва судлов психиатрияси давлат илмий-тадқиқот маркази биноси олдида норозилик намойиши ўтказаётган рус рассоми Петр Павленскийни қўлга олмоқда. Рассом сиёсий мотивланган жиноят ишларини кўриб чиқиш жараёнида судлов психиатриясидан фойдаланилишига қарши норозилик билдириб, қулоғининг бир қисмини кесиб ташлади. Бу билан у ҳокимият психиатрияни қўллаган ҳолда “ўзига ёқмаган одамни жамиятдан қандай қилиб кесиб ташлаши мумкинлигини кўрсатмоқчи” бўлганини айтди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ун 17-Осиё ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган спортчиларни қабул қилди.

Россияпараст айримачилар тарафдорлари Донецкда тан олинмаган Донецк Халқ Республикасининг катта байроғини кўтариб ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG