Линклар

logo-print

Қўшма Штатлар Россия билан конфронтацияга бориш ниятида эмас , лекин Вашингтон Европа ва Шимолий Америка хавфсизлиги билан боғлиқ ўз принципларидан ҳам чекинмайди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг матбуот вакили Жэн Псаки Вашингтонда ўтказилган брифингда таъкидлади.

Псаки хонимнинг ушбу баёноти Россия президенти Владимир Путиннинг АҚШ сиёсатини айбловчи чиқишидан сўнг янгради.

Путин Сочида қилган баёнотида АҚШнинг халқаро ишларга аралашиши дунёга тинчлик олиб келмайди, демокартия равнақига ҳам ҳизмат қилмайди, деб таъкидлаганди.

Шунингдек, Путин ғарбни Россиянинг Украинадаги манфаатларини четга суриб, Виктор Януковичнинг ҳокимиятдан ағдарилишини қўллаб қувватлаганликда айблаганди.

БМТ маълумотига кўра, Украина бўҳрони боис 800 мингдан зиёд одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бу рақамнинг 95 фоизи айирмачилар билан ҳарбийлар ўртасида тўқнашувлар давом этаётган Украина шарқига тўғри келади.

Ташкилот ҳисоб-китобига кўра, 430 минг одам Украина ичкарисидан бошпана топган, 387 минг одам эса қочқинлик сўраб, Россия ҳукуматига мурожаат қилган.

Яна 6600 одам ЕИдан, 581 украиналик эса Белорусдан қочқинлик сўраган. Украина шарқидаги можаролар боис ҳалок бўлганлар сони 3700 дан ошган, жароҳатланганлар сони эса 9000дан зиёдни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG