Линклар

Ўзбекистонда, расмий маълумотларга кўра, 3,4 миллион тонна пахта териб олингани айтилмоқда.

Ҳосилнинг 90 фоизи олий навли пахтадир. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг бу ҳақдаги баёноти ҳамда унинг пахтакорларга йўллаган табриги 24 октабрь куни расмий матбуотда эълон қилинди.

Каримов пахтакорларни эришган зафарлари билан қутлар экан, сўнгги йилларда пахтанинг юздан ортиқ янги нави яратилиб, шулардан 27тасидан пахта саноатида фойдаланилаётганини таъкидлади.

Ўтган йили Ўзбекистонда пахта ҳосили 3,35 миллион тоннанини ташкил этган эди.

Дунёнинг энг йирик пахта етиштирувчиларидан ҳисобланган Ўзбекистонда ҳар йили 3 миллион тоннадан зиёд пахта ҳосили олинади, 1 миллион тоннадан ортиқ тола ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон пахтадан ҳар йили 1 миллиард доллардан кўпроқ даромад кўради.

Ўзбекистоннинг асосий ҳаридорлари Хитой, Бангладеш, Эрон, Покистон ва Россиядир.

Ғарбнинг етакчи тўқимачилик корхоналари Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилиши боис бу мамлакат пахтасига бойкот эълон қилган.

Бу йил Ўзбекистонда ҳар йилдагидан фарқли ўрта мактаблар ёпилмади. Лекин, ўқувчилар ўрнига бу йил ҳам давлат бюджет корхораналри ва ташкилотлари ходимлари пахта теримига мажбурий сафарбар этилди. Дунёдаги юздан зиёд ширкат мажбурий меҳнат махсули бўлган ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

XS
SM
MD
LG