Линклар

Тошкентдаги "Кадишев" бозори бузилиб, қайта реконструкция қилинади


Тошкентдаги аҳоли орасида “Кадишев” деб аталувчи “Авиасозлар” бозори реконструкция қилинади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти расмийлари маълум қилди.

Реконструкция доирасида бозорнинг кийим-кечак ва озиқ-овқат махсулотлари сотиладиган қисмидаги савдо расталари аниқ белгиланиб, қайта қурилади.

Бозордаги икки қаватли савдо мажмуи таъмирланади.

Тошкент ҳокимиятига кўра, яқин ойларда пойтахтдаги барча бозорлар реконструкция қилиниб, ҳаридорлар учун қулай савдо комплексларига айлантирилади.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент ва вилоятларда бозорларнинг қайта таъмирланиши савдогарларнинг норозилиги фонида кечади.

Савдогарлар бозорни бузган ҳокимликни талончиликда айблашади.

XS
SM
MD
LG