Линклар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, дунёда Эбола вирусига чалинган беморлар сони 10 мингдан ошган.

Шу пайтга қадар ушбу касаллик 5 мингга яқин одам ёстиғини қуритган.

Эбола вирусининг сўнгги қурбони Малида қайд этилди. Вирусни юқтирган икки ёшли қиз оламдан ўтган.

АҚШнинг Нью Йорк ва Нью Жерси штатларида вирусдан ҳимояланиш мақсадида уч ҳафталик карантин эълон қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2015 йил ўрталарига бориб Эболага қарши тажриба сифатида 200 минг дозада эмлаш воситалари ишлаб чиқаришни режаламоқда.

Ташкилот раҳбари муовини Мари Пол Кинининг таъкидича, ҳозирга қадар вакцинанинг икки тури ишлаб чиқилган ва улар одамларда синаб кўрилмоқда.

Европа Иттифоқи Эболага қарши кураш воситалари ишлаб чиқилиши учун 1 миллиард евродан кўпроқ маблағ ажратган.

XS
SM
MD
LG