Линклар

Афғонистонда 10 яшар қизни масжидда зўрлаган мулла Муҳаммад Амин 25 октябрь куни 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Мамлакатдаги хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳуқуқлари учун курашувчи ҳаракат фаоллари мулла устидан чиқарилган маҳкама ҳукмини олқишладилар. Улар фикрича, ҳукм 2009 йили қабул қилинган қонун талабларига жавоб беради.

Хабарларга қараганда, хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилот зўрланган қизчани ота-онаси ўлдириб қўйишининг олдини олиш учун ойлар давомида яшириб келган. Воқеа содир бўлган Қундуз вилоятида қизчани шармандаликдан қутулиш учун ота-онаси ўлдирмоқчи эканлиги тўғрисида миш-мишлар пайдо бўлган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари қизнинг ота-онасига ўз фарзандини жазолаш эмас, балки ҳимоялаш кераклигини уқтиришга эришган. Улар ота-онанинг судда қатнашиши учун Кобулга борди-келди ҳаражатларини кўтарган.

XS
SM
MD
LG