Линклар

26 октябрь Қирғизистонда 1999 – 2000 йиллари Боткенда содир бўлган қуролли тўқнашув давомида ҳалок бўлган жангчиларни хотирлаш куни сифатида эълон қилинган.

Азаттиқ радиосининг хабар қилишича, Хотира куни муносабати билан мамлакат Мудофаа вазирлигида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилади.

Вазирликда ўтадиган тадбирга ҳукумат, Жўғўрқу Кенеш, Бишкек мэриясидан расмий вакиллар, Боткен уруши қатнашчилари, ҳалок бўлган аскарларнинг яқинлари иштирок этажаги хабар қилинди.

1999 йили Қирғизистон жанубидаги Боткен вилояти ҳудудига “Ўзбекистон Исломий ҳаракати” ҳужум қилган ва тўқнашув давомида Қирғизистон ҳарбийларидан 82 нафар киши нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG