Линклар

АҚШ Эрон маъмурларини ўз номусини ҳимоялаётиб одам ўлдирган аёлни қатл қилгани учун қоралади. Қатл этилган аёлнинг айтишича, уни зўрламоқчи бўлган эркак Эрон махфий хизматининг собиқ ходими бўлган.

Давлат департаменти расмий вакили Женнифер Псаки Эрон маъмурлари аёл устидан чиқарган ҳукм адолатли эканлиги юзасидан “жиддий ташвиш” уйғотиши тўғрисида баёнот берди.

Ўлимга маҳкум этилганлар сақланадиган қамоқда 5 йил ўтирган 26 яшар Райҳона Жабборий 25 октябрь тонгида Теҳронда дорга осилгани тўғрисидаги хабар кеча эълон қилинган эди.

БМТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фикрича, 2007 йили Муртазо Абдулали Сарбандийни пичоқлаб ўлдирар экан, Райҳона Жабборий ўзини ҳимоя қилган эди.

XS
SM
MD
LG