Линклар

АҚШ ва Британия ҳарбийлари Ҳилманддаги базаларини Афғонистонга топширди


Бугун Афғонистонда АҚШ Денгиз пиёдалари ва Буюк Британия ҳарбийларининг ҳарбий амалиётлари расман якунига етмоқда. Ҳарбий объектлар Афғонистон армиясига ўтказиб берилди, чет эл ҳарбийлари Афғонистонни тарк этишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳарбийларнинг Афғонистондан қачон чиқиб кетиши хабар қилинмади.

Халқаро Кучлар минтақавий қўмондонлигининг Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятидаги штабида АҚШ ва Буюк Британия байроқлари туширилди. АҚШ ҳарбийлари Ҳилманддаги энг катта ҳарбий объект – “Лезернек” базасини Афғонистон расмийларига топширди.

Британия ҳарбийлари эса, Ҳилманддаги “Бастион” базасини топширди.

Жорий йил сентябрида имзоланган икки томонлама шартномага биноан АҚШнинг қарийб 10 000 аскари 2014 йилдан кейин ҳам Афғонистон ҳудудида қолади.

XS
SM
MD
LG