Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:12

Порошенко сайлов кунини сепаратчилардан озод қилинган Краматорскда ўтказди


Украина Президенти 26 октябрь куни Краматорск шаҳридаги овоз бериш участкаларидан бирида сайловчилар билан учрашди.
Украина Президенти 26 октябрь куни Краматорск шаҳридаги овоз бериш участкаларидан бирида сайловчилар билан учрашди.

Мамлакат парламентига сайлов ўтаётган 26 октябрь куни Украина Президенти Петро Порошенко кутилмаганда Украина шарқига – Донбассга сафар қилди.

Президент ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали “Мен Донбассга келдим”, деб хабар қилди. Порошенко, шунингдек, Краматорск шаҳридаги овоз бериш участкаларидан бирида сайловчилар билан учрашиб тургани акс этган фотосуратни ҳам эълон қилди.

Краматорск сўнгги 7 ой давомида россияпараст сепаратчиларга қарши Украина ҳукумат кучлари ҳарбий амалиётлар ўтказаётган Донецк областидаги шаҳар бўлиб, ҳозирда у ҳукумат назорати остида.

Турмуш ўртоғининг Украина шарқига кетгани тўғрисида бироз аввал Марина Порошенко Киевда журналистларга маълум қилган эди. “У ёққа сайловнинг боришини кузатиш учун кетди”, деган эди Украина раҳбарининг рафиқаси.

Украина Президенти девонидан хабар қилишларича кечга яқин Порошенко Киевга қайтади ва бу ерда у овоз беради.

- Менимча, янги праламентимиз инқилоб туфайли қайта туғилган янги мамлакатимизга, янги халқимизга муносиб парламент бўлади. Бу ерда, аксилтеррор амалиётлари ўтказилаётган ҳудудда кўпчилик овоз беришга қатнашаётганини кўриб турибсиз. Одамлар янги мамлакат учун, ислоҳотлар учун, коррупцияга қарши кураш ҳаракатларини кучайтириш учун, янги мамлакат қуриш ва тинчлик учун овоз бермоқдалар. Бу кишиларнинг барчаси тинчлик барқарор бўлишини кутаяпти ва биз улар билан биргамиз, деди Порошенко Краматорскда сайловчилар билан учрашуви чоғида.

Бугун Украина парламентига муддатидан олдинги сайловлар бўлиб ўтмоқда. Бу сайловларни Украина президенти Петро Порошенко мамлакатнинг келажакдаги йўналишини белгилаб берувчи тарихий сайловлар, деб атаган.

Йил бошидан буён кечган воқеалар туфайли жаҳон ҳамжамияти диққат марказида қолиб келаётган Украина парламентига сайловларда иштирок этиш учун 29 та сиёсий партия рўйхатдан ўтган.

Улар парламентдаги 450 ўрин учун ўзаро кураш олиб борадилар.

Украина парламент сайловларида Юлия Тимошенко овоз берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00

Сайлов арафасида чиқиш қилган Украина президенти Петро Порошенко бу сайловлар жорий йил февраль ойида собиқ президент Виктор Янукович оммавий норозиликлар туфайли мамлакатдан қочиб кетганидан кейин бошланган “ҳокимиятнинг топширилиши” жараёнини тамомига етказажагини билдирди.

Порошенко украиналикларни ислоҳотларга қодир, коррупциядан ҳоли, Украина тарафида бўлган, Европа тарафида бўлган, аммо советча бўлмаган парламентни сайлаб олишга чақирди.

Порошенкога кўра, ҳозирда президент девони томонидан “Стратегия-2020” деб номланган дастур асосида Европа билан коалицион келишув лойиҳаси тайёрлаб қўйилган.

- Унинг амалга оширилиши Украинада турмушнинг европача стандартларини жорий қилиш ва жаҳонда муносиб ўрин эгаллашни таъминлайди, - деди Украина президенти.

Порошенко 2020 йилга бориб Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширишга тайёр бўлиши лозим, деб ҳисоблайди.

Парламент сайловларида иштирок этиш учун 36,5 миллион сайловчи рўйхатга олинган. Аммо уларнинг 4 миллиондан кўпроғи мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачилар назоратида бўлган Донецк ва Луганск вилоятларида истиқомат қилади. Айирмачилар ўз назорати остида бўлган ҳудудларда сайлов ўтказилмаслигини билдирганлар.

Украина расмийларига кўра, сайлов куни Донецк ва Луганск вилоятларида тартибни сақлаш учун қўшимча милиция кучлари ва ҳарбийлар сафарбар қилинган.

Сайлов жараёнини ЕХҲТ, Европа Иттифоқи парламент ассамблеяси, Европарламент ва бошқа халқаро ташкилотлардан бўлган 600 дан зиёд кузатувчи кузатиб боради.

XS
SM
MD
LG