Линклар

Украина, парламент сайлови: соат 16 да 40 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди


Украина парламентига сайловлар ўтаётган якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 16 да овоз бериш участкаларига келган сайловчилар 40 фоиздан кўпроқни ташкил қилди.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси сайтида хабар қилинди.

Эълон қилинган маълумотлар 127 та бир мандатли округдан олинган. Ҳаммаси бўлиб эса, Украина бўйлаб 198 та бир мандатли округ мавжуд.

Хабар қилинишича, Львов, Хмельницкий, Ивано-Франковский, Волинь, Тернополь областларида сайловчилар фаоллиги кузатилган.

Луганск, Донецк ва Одесса областларида овоз беришга сайловчилар сустроқ қатнашгани кузатилди.

XS
SM
MD
LG