Линклар

logo-print

Ироқда “Исломий давлат” жанггарилари айрим ҳудудлардан сиқиб чиқарилди


Ироқдаги курд пешмерга жанггарилари.

Ироқдаги курд пешмерга жанггарилари.

Ироқда ҳукумат кучлари ва курд пешмерга жанггарилари «Исломий давлат» гуруҳи жанггариларини мамлакатнинг шимолий ва марказий ҳудудларидан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлдилар.

25 октябрь куни ироқлик ҳарбийлар шиа кўнгилли аскарлари ёрдамида Бағдоддан жануброқда жойлашган Журф ас-Саҳар шаҳри устидан назорат ўрнатгандилар.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, шаҳар учун бўлиб ўтган жангда ўнлаб жанггари ҳалок бўлган.

Ироқ шимолида курд жанггариларига АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётлари ҳаво зарбалари билан кўмак бериб турган. Бу эса Зумар шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқлардан «Исломий давлат» гуруҳи жанггариларини сиқиб чиқариш учун имконият яратган.

Ироқ хавфсизлик кучлари тарқатган маълумотларга кўра, 26 октябрь куни ҳукумат кучлари Киркук шаҳри атрофидаги нефтга бой ҳудудда жойлашган тўрт қишлоқ устидан ҳам назорат ўрнатганлар.

26 октябрь куни Вашингтонда сўзлаган Пентагон мулозимлари шу кунгача Ироқдаги турли ҳудудларга 23 марта, Суриянинг қамалдаги Кобани шаҳри яқинига эса бир марта ҳаводан зарба берилганини билдирдилар.

XS
SM
MD
LG