Линклар

Якшанба оқшомида Ўзбекистон пойтахтида ёққан қор табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлган.

Anhor.uz сайтининг хабар қилишича, 26 октябрь куни кечки соат 19 дан кейин Тошкентнинг айрим мавзеларида, хусусан, Бектемир туманида газ ўчган. Бир ярим соатлардан кейин пайдо бўлган газнинг босими жуда паст бўлгани айтилмоқда.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида газ ўчирилиши одатий ҳолга айланган, бироқ пойтахтда бундан ҳолат илк бор кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG