Линклар

logo-print

Украинада европапараст партиялар парламентга ўтди

Дастлабки натижаларга кўра, президент Петро Порошенконинг блоки 21,6 фоиз, бош вазир Арсения Яценюк бошчилигидаги "Халқ жабҳаси" 21,7 фоиз овоз олиб, парламентдаги аксар ўринларга эгалик қиладиган бўлди.

Украинада ўтказилган парламент сайловларида европапараст партиялар ғалаба қозонди. Бир йил давом этган сиёсий беқарорлик ва мамлакат шарқида бир неча ойдан бери тўхтамаётган қуролли тўқнашувлардан кейин украиналиклар якшанба кунги сайлов барқарорлик ўрнатилишига туртки бўлишидан умидвор бўлмоқда.

Дастлабки натижаларга кўра, президент Петро Порошенконинг блоки 21,6 фоиз, бош вазир Арсения Яценюк бошчилигидаги "Халқ жабҳаси" 21,7 фоиз овоз олиб, парламентдаги аксар ўринларга эгалик қиладиган бўлди.

Ҳозирча санаб бўлинган 30 фоиз овоз натижасига кўра, яна бир европапарсат “Самопомошчь” партияси 10,8 фоиз овоз олиб учинчи ўринни эгаллаган.

Порошенко 26 октябрь куни телевидение орқали қилган чиқишида овоз бериш натижалари “Украинанинг Европа томон йўналиш олишига кучли ва оғишмас дастак” берганини таъкидлади.

У коалиция тузиш бўйича музокаралар 27 октябрь куни бошланишини билдириб, “Халқ жабҳасини” ўз блокининг асосий ҳамкори дея атади.

450 ўринлик Олий радага яна тўртта партия, жумладан Мухолифат блоки ҳам кирди. Мазкур блокка ҳокимиятдан ағдарилган президент Виктор Януковичнинг кўплаб тарафдорлари қўшилган.

XS
SM
MD
LG