Линклар

"Исломий давлат" сиқиб чиқарилган Журф ал-Сахар шаҳри ёнида худкуш 27 нафаргача одмни ўлдирди


Журф ал-Сахар шаҳри пойтахт Бағдоддан атиги 50 километр жануброқда жойлашган.

Журф ал-Сахар шаҳри пойтахт Бағдоддан атиги 50 километр жануброқда жойлашган.

Ироқ расмийларининг билдиришича, 27 октябрь куни Журф ал-Сахар шаҳри ёнидаги хавфсизлик назорати пунктига машина минган худкуш ҳужум уюштирган. Бир кун аввал бу шаҳардан “Исломий давлат” экстремист гуруҳи сиқиб чиқарилган эди.

Хавфсизлик хизмати ва армиядаги турли манбалар бераётган рақамларга кўра, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11дан 27 нафаргачани ташкил қилиши мумкин. Яна ўнлаб одам жароҳатлангани айтилмоқда.

Рейтерс агентлигининг полициядаги манбаларга таяниб хабар қилишича, қурбонлар асосан ҳукумат тарафидаги шиа жангариларидан иборатдир.

26 октябрь куни Ироқ ҳукумати қўшинлари шиа жнгарилари ёрдамида июль ойидан бери “Исломий давлат” гуруҳи назоратида бўлган Журф ал-Сахар шаҳрини тортиб олган эди. Бу шаҳар пойтахт Бағдоддан атиги 50 километр жануброқда жойлашган.

XS
SM
MD
LG