Линклар

Москвада 10 кун "муҳожирлардан тозалаш" амалиёти ўтказилади


Russia - joint raid FMS and MIA in the Moscow metro

Russia - joint raid FMS and MIA in the Moscow metro

Москвада ўтказилаётган “Мигрант-2014” амалиёти давомида 14 мингдан зиёд мигрант ҳибс этилиб, маҳаллий полиция бўлимларига олиб келингани айтилмоқда. Озодликка маълум бўлишича, 23 октябрь-2 ноябрь кунларига белгиланган амалиёт давомида ҳужжатлари жойида бўлган кўплаб муҳожирларни ҳам полиция ушламоқда.

Москва 10 кун ноқонуний муҳожирлардан "тозаланади"

Москва полицияси Россия пойтахтини муҳожирлардан “тозалаш”га қаратилган "Мигрант-2014” оператив-профилактика амалиётини ўтказмоқда.

"Рейдлар жамоатчилик тартиби ва хавфсизлиги ҳолати устидан назоратни кучайтиришга, Москвада оператив муҳитни соғломлаштиришга, шунингдек миграция қонунчилиги соҳасидаги қонунбузарликлар олдини олишга қаратилган”, дейилади Москва полиция бошқармаси тарқатган хабарда.

10 кун давом этадиган “комплексли профилактика амалиёти” давомида ушланган хориж фуқаролари полиция бўлимларига олиб келиниб, олдин содир этилган жиноятларга таалуқлилиги текширилади. Ўтган 4 кун ичида полициячилар 14 мингдан зиёд муҳожир қўлга олингани, жумладан, қарийб 40 жойда тинтув ўтказилгани, қидирувда бўлган 10 мигрант ушлаб қолингани, юзлаб жиноят фош этилгани ва ўнлаб жиноий ишлар очилгани тўғрисида рапорт бермоқда.

“Оммавий текширувлар Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳри бўйича бошқармаси, Москва ҳукумати, ФМСнинг пойтахт бўлинмалари, Россия ФСБси ва махсус хизматлари кўмагида ўтказилмоқда”, дея билдирди Озодликка Москва полициясининг Шимоли-Шарқий округи бўйича бошқармаси расмийси Карина Ермакова.

- Бу амалиёт бутун Москва шаҳри бўйлаб ўтказиляпти. Тадбир 23 октябрдан 2 ноябргача давом этади. Унинг асосий мақсади хориж фуқаролари томонидан маъмурий ва миграция қонунчилигининг бузилиши ҳолатларини аниқлаш. Чунки кейинги пайтларда Москва шаҳрида мигрантлар сони кўпайиб кетгани устидан шикоятлар кўпайди. Шу сабабли, Бош бошқармамиз қарори билан комплекс амалиёт ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди. Текширувлар комплекс тарзда – ётоқ жойлар, қурилишлар, саноат зоналари, кафе-барлар-ресторанлар, яъни хорижликлар мавжуд бўлиши мумкин бўлган барча жойлар кўздан кечирилади,- дейди Карина Ермакова.

Полиция расмийси бу амалиётни ўтказишда биргина Шимоли-Шарқий округда 4 кун ичида 2260 хориж фуқароси қўлга олиниб, полиция бўлинмаларига текшириш учун олиб келинганини билдирди. “Ушланганларга нисбатан 279та маъмурий қонунбузарлик тўғрисида протокол тузилди”, деди Карина Ермакова.

Озодликка маълум бўлишича, Москва шаҳар полиция бошқармаси “тозалаш” ишларига 450-та оператив-қидирув гуруҳ тузгани, унинг таркибида 4,5 минг полиция ходими жалб қилинди. “Мигрант-2014” амалиёти давомида полиция, ОМОН ва ФМС 1,5 минг турли объектлар – бозор, саноат зоналари, автосервис, меҳмонхона, квартираларни кўздан кечиришни режалаштиргани маълум.

"Ўт кетганда хўлу қуруқ..."

Москва полицияси ноқонуний муҳожирлар яшайдиган жойлар, “резина квартиралар”, подвал ва ертўлаларда яшаётган муҳожирлар тўғрисида хабар бериб боришга маҳаллий аҳолини жалб қилмоқда.

Бироқ, Озодликка етиб келаётган хабарларга кўра, полиция миграция қонунчилигини бузганлар билан бирга ҳужжатлари жойида бўлган мигрантларни ҳам жаримага тортмоқда. Исми ошкор қилинмаслигини сўраган тингловчиларимиздан бири, Москванинг Савёловский вокзалида бошланган рейд вақтида қочиб қолганини айтиб берди. У текширувга тушган дўстлари Москвада яшаш ва меҳнат қилиш учун барча ҳужжатлари жойида бўлишига қарамасдан, жаримага тортилгани ва депортация қилинганини билдирди.

Москвада истиқомат қилаётган Ҳавасбек Москвага эндигина иш излаб келган 6 нафар ўзбекистонлик таниши асоссиз жаримага тортилгани ва суд тўлиқ миграция ходимлари тарафини олганини гапириб берди.

- Мен ўзим 6 болага ёрдам беришга борган эдим. Улар 6 киши келганига бир ой ҳам бўлгани йўқ, кўчада юрган. Текширганки, ҳоли патент олгани йўқ. “Бизда 1,5 ой вақтимиз бор патент қилишга”, деб тушунтирса, “Йўқ, келишинг билан патент қилишинг керак эди”, деб суд қилиб, видворение қилган. Суд ҳатто эшитмаган ҳам: судья 15-та одамни 42 минутда – ҳатто 1 соат ҳам эмас! – суд қилиб, қарор чиқариб, 5 минг рубль штраф қилиб, чиқиб кетишга 10 кун муддат бериб, қўйворишди. Улардан иккитаси қарор устидан шикоят қилган: ўзгармаган, дейди Ҳавасбек.

Суҳбатдош ФМС ходимлари билан суҳбатда маҳаллий миграция идораларига муҳожирлар сонини камайтириш, ишга рухсатнома беришда, биринчи навбатда, Украинадан келган фуқароларга имконият яратиш зарурлиги тўғрисида Москва раҳбарияти томонидан оғзаки буйруқ берилганини аниқлаганини гапириб берди.

- Украинадан кўплаб одамлар келяпти. Улар кўриниши славян, одатлари, кўриниши осиёликларга нисбатан тўғрироқ келади. Ҳам украинларнинг ўзи ҳам Москвада ҳар қандай иш қилишга тайёр. Биз судга борганда сотрудникларидан иккитаси “Бизда план бор: бир ой ичида улар 4 минг кишини депортация қилиши кераклиги тўғрисида қарор бор”, деди. Кейин, шаҳар мэри Собянинг ва МВД каттаси айтяптики, бир йил ичида 26 процентга камайди мигрантлар сони Москвада,- деди Ҳавасбек.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG