Линклар

Ўзбеклар ёзда ҳамма ишини ташлаб Ўзбекча Википедия ўқидилар!


OzodWiki Wiki-эксперти Нодир Отаев

OzodWiki Wiki-эксперти Нодир Отаев

Жорий йил январида, яъни OzodWiki лойиҳаси иш бошламай туриб, Ўзбекча Википедия бош саҳифаси 20 368 марта кўрилган бўлса, мартга келиб бош саҳифага қилинган ташрифлар сони 56 274 га етган эди! Лекин OzodWiki таътилдалиги пайтида илм изловчиларнинг Ўзбекча Википедияга ташрифлари кескин кўпайиб кетди. Бунинг сабабини тушунтириб беришга Wiki-экспертимиз ҳозирча ожиз.

16 октябрь куни Озодлик радиосининг илмий-маърифий дастури – OzodWiki ёзги таътилдан қайтди ва 2014- ўқув йилининг 2- семестри биринчи машғулотида Ўзбекча Википедиянинг шу кунда инсониятга хавф солиб турган Эбола касаллиги тўғрисидаги мақоласини ўқидик.

Бугун эса, Wiki-экспертимиз Нодир Отаев билан Ўзбекча Википедия билан боғлиқ ёзда содир бўлган янгиликлар тўғрисидаги суҳбатни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

Энг катта янгилик, биз кутмаган янгилик OzodWiki таътилдалиги пайтида илм изловчиларнинг Ўзбекча Википедияга ташрифлари кескин кўпайиб кетганидир.

Бунинг сабабини тушунтириб беришга Wiki-экспертимиз ҳозирча ожиз.

Ўрни келганда шуни эслатиб қўймоқчимизки, OzodWiki эшиттиришларининг биринчи мавсуми давомида Ўзбекча Википедияга ташрифлар 300%га ошиб кетган эди. Жорий йил январида, яъни OzodWiki лойиҳаси иш бошламай туриб, Ўзбекча Википедия бош саҳифаси 20 368 марта кўрилган бўлса, мартга келиб бош саҳифага қилинган ташрифлар сони 56 274 га етган эди!

Uzbekistan - diagram which shows how many users are using uzbek wikipedia

Uzbekistan - diagram which shows how many users are using uzbek wikipedia

Мақтанишларимизни Wiki-экспертимиз Нодир Отаев билан суҳбатда давом эттирамиз:

XS
SM
MD
LG