Линклар

Қозоғистонда Чегара хизмати раҳбари қўлга олинди


Қозоғистон Чегара хизмати раҳбари Нурлан Жуламанов хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати томонидан 27 октябрь куни тарқатилган хабарномада айтилади.

“Мазкур иш юзасидан зарур тергов тадбирлари олиб борилмоқда. Уни Қозоғистон Бош ҳарбий прокуратураси назорат қилаяпти”, дейилади қўмита хабарномасида.

Ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаяпти.

Нурлан Жуламанов Қозоғистон Чегара хизмати директори лавозимида 2013 йил январидан буён ишлаб келаётганди.

Қозоғистон Россия, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон каби мамлакатлар билан чегарадош.

XS
SM
MD
LG