Линклар

logo-print

АҚШ ва ЕИ лидерлари Украинада ўтган сайловларни олқишлади


Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэль Баррозу (чапда), АҚШ президенти Барак Обама (ўртада) ва Европа Кенгаши раиси Ҳерман Ван Ромпей (ўнгда).

Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэль Баррозу (чапда), АҚШ президенти Барак Обама (ўртада) ва Европа Кенгаши раиси Ҳерман Ван Ромпей (ўнгда).

АҚШ ва Европа Иттифоқи Украинада ўтказилган парламент сайловларини олқишлади.

Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэль Баррозу ва Европа Кенгаши раиси Ҳерман Ван Ромпейнинг қўшма баёнотида ЕИ лидерлари Украинада миллий бирдамликка эришилишига, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жадаллашишига ҳамда Европа билан ҳамкорлик тиғизлашишига умид билдирганлар.

АҚШ президенти Барак Обама эса Қўшма Штатлар Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини дастаклашда, мамлакат шарқидаги зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилиниши ва Қримнинг Украинага қайтарилиши юзасидан кўмак кўрсатишда давом этажагини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG