Линклар

logo-print

Атамбаев: Божхона Иттифоқига қўшилиш икки ёмон йўлдан яхшироғидир


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев (ў.) Россия президенти Владимир Путин (ч.) билан.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев (ў.) Россия президенти Владимир Путин (ч.) билан.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, нарх-наво ошиб кетиши мумкинлигига қарамай, ўз мамлакати Россия дарғалик қилаётган Божхона Иттифоқига қўшилиши лозимлигини билдирди.

27 октябрь куни Барқарор тараққиёт бўйича миллий кенгаш мажлисида чиқиш қилган Атамбаев Божхона Иттифоқига қўшилиш билан Қирғизистонда истеъмол молларининг нархи ошиб кетиши мумкинлиги, бироқ бу Иттифоқ хорижида қолган мамлакатларда нарх-наво ва инфляция янада шиддат юқорилаши тахмин қилинаётганини қайд этди.

“Божхона Иттифоқига кирган мамлакатлар хафа бўлмасину, биз Иттифоққа қўшилиш билан ўзимиз учун икки ёмондан яхшироғини танлаяпмиз”, деди Қирғизистон президенти.

Қирғизистоннинг бундан бошқа чораси йўқлигини таъкидлаган Атамбаев “ундан кўра, Божхона Иттифоқига қўшилиб, дуруст ҳуқуқ ва имтиёзларга эга бўлган, кредит ва грантлар олган яхши”, деди.

Божхона Иттифоқига ҳозир Россия, Беларус ва Қирғизистоннинг шимолдаги қўшниси бўлган Қозоғистон киради.

Божхона Иттифоқи Россия томонидан собиқ совет ўлкалари билан алоқаларни яхшилаш ҳамда уларни Ғарб давлатлари ва Хитой таъсиридан иҳота қилиш йўлида тузилган ташкилотлардан бири сифатида қаралади.

Шу йилнинг май ойида Атамбаев ва Божхона Иттифоқига кирган уч мамлакат президентлари “йўл харитаси”ни имзолагандилар. Мазкур ҳужжатда Қирғизистон Божхона Иттифоқига 2015 йилнинг 1 январидан қўшилиши кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG