Линклар

Украина: Сайловда пешқадам партиялар коалиция тузиш бўйича ўзаро маслаҳатлашмоқда


Украинадаги парламент сайловларида берилган овозлар таблоси.

Украинадаги парламент сайловларида берилган овозлар таблоси.

Украинада парламент сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинганидан кейин сайловда пешқадамлик қилаётган европапараст партиялар лидерлари 27 октябрь куни коалицион музокараларнинг илк раундига йиғилдилар. Украина президенти Петро Порошенко кеча бош вазир Арсений Яценюк ва Львов шаҳри ҳокими Андрий Садовий билан учрашди.

Якшанба куни ўтказилган сайлов бюллетенларининг 70 фоизи санаб бўлинган пайтда Яценюк етакчилигидаги Халқ жабҳаси 22 фоиз, Порошенко блоки эса 21 фоиздан кўпроқ овоз йиққани маълум бўлди. Садовий бошчилигидаги “Самопомошчь” партияси эса 13 фоиз билан учинчи ўринда бормоқда.

Украинадаги сайловларни кузатган халқаро кузатувчилар унга, умуман олганда, ижобий баҳо бердилар. Айни пайтда Москва сайловлардан сўнг Украинадаги таранг вазият юмшашига, тузилажак ҳукумат конструктив бўлишига умид билдирди.

XS
SM
MD
LG