Линклар

27 октябрь куни Тошкентда ЎР Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Давлат департаменти расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, Америка делегациясига Давлат департаментининг Марказий Осиё бўлими бошлиғи Грейс Шелтон бошчилик қилган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг амалий масалалари хусусида фикр алмашилган.

15 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол қабул қилинган эди.

Жорий йил май ойида АҚШ Президенти Барак Обама жаноб Кролни Қўшма Штатларнинг Қозоғистондаги элчиси лавозимига тайинлаган.

XS
SM
MD
LG