Линклар

Афғонистон президенти Хитойга илк сафарини бошлади


Афғонистон Президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани 28 октябрь куни Хитойга уч кунлик расмий сафарини бошлади.

Хабарларга кўра, Ғанининг Хитой Халқ Республикаси раиси Ци Цзинпин, юқори лавозимли ҳукумат расмийлари билан учрашиши ва икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликка оид келишувлар имзолаши режаланган.

Хитой Афғонистонга йирик сармоя ётқизган давлатлардан бири ҳисобланади.

Афғонистон Хитой билан 76 километрлик чегара ҳудудига эга.

Хитой Афғонистоннинг нефт ва мис конларини ўзлаштириш бўйича аллақачон шартномалар имзолаган.

Афғонистон президенти Пекинга ташрифи чоғида сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик масалалари муҳокама этиладиган 14 та давлат аъзо бўлган Истанбул Жараёни гуруҳи йиғилишида қатнашади.

XS
SM
MD
LG