Линклар

logo-print

Швейцарияда Эболага қарши вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди


Швейцариянинг янги тиббий дориларни тартибга солиш билан шуғулланувчи Swissmedic ташкилоти Эбола вирусига қарши вакцинани касалхонада синовдан ўтказишга рухсат берди.

Swissmedic 28 октябрь куни эълон қилган баёнотга кўра, синов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўллови билан Лозанна университети клиникасида 120 нафар кўнгилли иштирокида ўтказилади.

Дастлаб вакцина Ғарбий Африкада Эбола эпидемиясига қарши курашда иштирок этиб мамлакатга қайтган кўнгилли тиббиёт ходимларида синалади.

Янги вакцина генлари ўзгартирилган шимпанзи аденовируси асосида ишлаб чиқилгани айтилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунё бўйича Эбола вируси юққан одамлар сони 10 минг 141 кишидан ошган. Шу кунгача бу касалликдан 4 минг 922 одам нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG