Линклар

logo-print

BahsOnline: Гулнора жамиятни либераллаштиришга хизмат қилдими?

  • Садриддин Ашур

Гулнора Каримованинг 1000 никоҳ, 1000 суннат тўйи тадбири

Гулнора Каримованинг 1000 никоҳ, 1000 суннат тўйи тадбири

Озодлик таҳририятига Гулнора Каримованинг ўзбек жамиятини эркинлаштиришга катта ҳисса қўшгани ҳақида кетма-кет келаётган мактублар BahsOnlineнинг навбатдаги мавзусини белгилаб берди. 29 октябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказиладиган навбатдаги мунозарада президент тўнғич қизининг Ўзбекистондаги фаолияти жамиятни либераллаштиришга хизмат қилдими ёки йўқ, деган савол теграсида мунозара бўлди.

Агар баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз, OzodlikOnline, OzodSkype, OzodSkype манзилларига боғланинг!

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг тақдири номаълум бўлиб қолаётган бир пайтда унинг мухлислари Озодликка мактуб йўллаб, Гулноранинг йўқлиги ва у олиб борган ишларнинг тўхтаб қолганини айтмоқда.

Жумладан, Озодликка келган мактублардан бирида шундай дейилади:

“Uning boshiga tushgan sinovli kunlarni ko'rib, qo'limizdan hech narsa kelmayotganligi alamli... Uning o'rnini hech kim bosa olmaydi. Fan va madaniyat, san'at sohasining rivojlanishida ancha foydali ishlar qilayotgandi.

Uning bu boradagi rejalari istiqbolli edi. Hozir uning o'rnini bosayotgan davlatimiz rahbari bor Xudoga shukr. Ammo Gulnora Karimova davlatimizdagi fan va madaniyat sohasida o'tkazilayotgan islohotlarni qisqa fursatda shiddat bilan amalga oshirib, o'zining buyuk rejalari bilan podshohimizning o'ng qo'liga aylanishga ulgurgandi. U barcha soha vakillariga qanaqa ishlash kerakligini ko'rsatib qo'ya oldi. Gugushasiz hayot zerikarli va sovuq sukunat hukmron bo'lgan chordevorga oxshab qoldi...”, деб ёзади Гулнора Каримова мухлисларидан бири.

Бироқ, бу фикрга қарши чиққан кўпгина ўзбекистонликлар Гулнора Каримова фаолияти ўзбек жамиятини эркинлаштириш учун ҳеч қандай хизмат қилмагани, у ташкил қилган тадбирлар харажати Гулноранинг ўз чўнтагидан эмас, балки корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлардан ундирилганини айтадилар.

Хўш, Гулнора Каримова ўтказган тадбирлар ўзбек жамиятини эркинлаштириш учун қанчалик хизмат қилди?

Гулнора Каримова Ўзбекистонга таклиф этган футбол, санъат юлдузларига берилган катта миқдордаги пуллар ўзини оқлай олдими?

Ўзбекистондаги Гулнорасиз ҳаёт, унинг мухлислари айтганидек, совуқ сукунатли ва зерикарли бўлиб қолдими?

Баҳсда "Бирдамлик" ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев, ўзбекистонлик Бўривой ва тингловчилар иштирок этди.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG