Линклар

Урганчда деярли қуриб қолган Орол денгизи муаммоси мухокама этилмоқда


Урганчда Орол минтақасида ҳамкорликни ривожлантириш ва экологик фалокат оқибатларини юмшатиш бўйича халқаро анжуман иш бошлади.

Халқаро Орол қўмитаси бош қўшган тадбир бош мақсади халқаро ҳамжамият маблағларини Орол денгизи минтақасидаги лойиҳаларига сафарбар этиш ва экологик ҳалокат салбий оқибатларини юмшатишдан иборат.

Мазкур анжуман НАСА агентлиги Орол денгизининг шарқий қисми буткул қуриб битгани акс этган фотосуратлари эълон қилганишидан деярли икки ой ўтиб ўтказилмоқда.

НАСА тадқиқотчиларига кўра, об-ҳавонинг қуруқ келиши Оролнинг шарқий қисми бутунлай қуриб қолишига сабаб бўлган.

Бир пайтлар дунёдаги энг йирик денгизлардан бири саналган Орол ўтган асрнинг етмишинчи йилларида сувнинг норационал тақсимланиши оқибатида қурий бошлаган эди .

XS
SM
MD
LG