Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:54

OzodNazar: “Қуръоннинг 100 йил олдинги ўзбекча таржимасини Ленинградда ўқиганман”


Бундан бир аср муқаддам Қуръони Каримни ким ўзбек тилига ўгирган, у таржима нақадар мукаммал эди – шу ва шунга ўхшаш саволларимизни ўша таржима билан танишган тошкентлик руҳшунос олим Маҳмуджон Йўлдошевга бердик. Олим билан бу мавзуни тилга олишимизга эса куни кеча содир бўлган бир воқеа сабаб бўлди.

Қуръони Каримнинг илк таржималари ҳақида гап борганда ёш авлод биринчи навбатда шайх Алоуддин Мансур ёки шайх Абдулазиз Мансурларнинг таржималарини тилга олади. Улар, маълум маънода, шундай дейишга ҳақлидирлар, чунки айнан шу таржималар замонавий ўзбек тилидаги илк таржималардир.

Қуръони Каримнинг шеърий таржимасини чоп этишни тақиқлаб қўйган имомнинг даражаси шоир Жамол Камолнинг даражасидами экан?

Лекин Муқаддас Китобни туркийга таржима қилиш тажрибаси XII – XIII асрларга бориб тақаладики, ўша даврда иншо қилинган “Туркий тафсир”нинг сурат-нашрини Тошкент Давлат Шарқшунослик институти 2000 йилда амалга оширган.

Куни кеча Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси таниқли шоир Жамол Камол ўгирган Қуръони Карим маъноларининг ўзбек тилига назмий таржимасини чоп этишга рухсат бермади.

Бу воқеа тошкентлик руҳшунос олим Маҳмуджон Йўлдошевнинг OzodNazarида муҳокама қилинди.

Олим билан, шунингдек, зўравон ҳокимлар ва бўлажак парламент сайловлари тўғрисида ҳам гаплашдик.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:07 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG