Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:31

Москва шаҳри ва области маъмурлари ўзбекистонликларни бадарға қилмоқда


Ўзбекистонлик икки меҳнат муҳожири Подмосковьедан суд қарорисиз бадарға қилинди. Депорт қилинган ўзбекларнинг ҳимоячиси Россия миграция, полиция ва суд идоралари биргалашиб мамлакатда қонуний яшаётган ва меҳнат қилаётган муҳожирларни бадарға қилиш учун янги-янги усулларни кашф қилаётганини гапирмоқда. Шундай қилиб, Москва шаҳридаги рейдлар Москва вилоятига ҳам кўчгани маълум бўлди.

Ўзбек муҳожирлари судсиз депортация қилинди

Исмини ошкор қилмасликни сўраган тингловчиларимиздан бири Озодликка ёзган хатида ҳамма зарурий ҳужжатлари жойида бўлганига қарамасдан жаримага тортилгани ва депортация қилингани тўғрисида ҳикоя қилди:

“Ассалому алайкум Озодлик радиоси. Мен ҳозир Россиядаман, иш жойида эмас, квартирада ушлашди бизларни. Менда патент бор эди - ҳар ой патент тўлаб борардим. Шунга ишониб мен ҳам документларимни бердим полицияга. Улар текширди-да, менга айтишича, регистрация бўлмаган жойда яшаётган эканман. Мени депорт қилди ва яна 5 минг рубль штраф қилди”, деб ёзди нима қилишини билмай қолган муҳожир аёл.

Бу хат ортидан Озодлик Москва вилоятининг Подольск шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси – Тоғаев Фахриддин ва Норбоев Шералилар айни абловлар билан Россиядан депортация қилинганини аниқлади.

Ўзбек муҳожирларини ўз ҳимоясига олган москвалик адвокат Абусуфён Гайтаев бу иккалови суд қарори чиқмасдан ва барча Россия қонунларига зид равишда мамлакатдан жўнатиб юборилганини Озодликка гапириб берди.

- Мен Тоғаев ва Норбоев исмли икки нафар ўзбек йигитнинг иши билан шуғулланаётган эдим: улар Подольск шаҳар суди томонидан жаримага тортилган ва депортация қилинган эди, дейди адвокат.

- Улар гўё қайдда турган жойида яшамагани учун айбланган. Улар бошқа жойда қайдда турган ва ҳозир чиққан қонунларга биноан айнан ўша жойда яшаши керак экан. Бу ахмоқона қонунларни ким қабул қилган билмадиму, унга кўра истаган хориж фуқаросини кўчада ушлаб “Сен қайд жойингда эмассан!”, деб қамаб қўйиш ёки депортация қилиш мумкин! Бу йигитларнинг ҳамма ҳужжатлари жойида, патент бўйича тўловлар амалга оширилган. Кеча Москва шаҳар судида бизнинг бу қарор устидан шикоятимиз кўриб чиқилиши керак эди, аммо номаълум сабабларга кўра, судга ўзбекистонликлар олиб келинмагани сабабли қолдирилди. Бугун кечаси Фахриддин Тоғаев ва Шерали Норбоев суд қарори чиқмасдан эрталабки 7 да Домодедово-Тошкент учоғида жўнатиб юборилибди, дейди адвокат Абусуфён Гайтаев.

Ҳимоячининг маълум қилишича, сирдарёлик 42 ёшли Фахриддин Тоғаев ва 32 ёшли самарқандлик Шерали Норбоев Россиянинг барча мавжуд қонунларига хилоф равишда депортация қилинган.

У ФМС, полиция ва бошқа идораларнинг хориж фуқароларига нисбатан бундай ўзбошимчалиги ва бедодлиги жазосиз қолишига ишонаётган мутасаддилар томонидан амалга оширилганига ишонаётганини билдирди.

- Бу қонун мутлақо демократияга зид. Хулоса шуки, у айнан мигрантларга қарши курашиш учун ишлаб чиқилган. Яъни, ҳар қандай муҳожирни бугунги кунда қонунбузар этиб кўрсатиш мумкин. Қизиғи, марказий минтақа саналган Москва, Петербург ва Москва вилоятида бу қонунбузарлик учун фақат бир хилдаги жазо белгиланган: жаримага тортиб, бадарға қилиш, дейди ўз кузатувлари билан ўртоқлашган москвалик адвокат Абусуфён Гайтаев.

“Мигрант-2014” рейдлари давом этмоқда

Айни пайтда, Москва полицияси, ФМСи ва ОМОН жангчилари 23 октябрдан 2 ноябрга қадар “Мигрант-2014” деб номланган тозалаш амалиётини ўтказмоқда.​

Россиядан депортация қилинган муҳожирлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:51 0:00

(Видео Facebook фойдаланувчиси Баҳром Исмоилов томонидан тақдим қилинди)

Москва шаҳрида давом этаётган “тозалаш” рейдлари давомида ўтган беш кунда 27 минг меҳнат муҳожири полиция бўлимларига олиб келиниб, шахсий маълумотлари ҳамда уларнинг Россияда бўлиши қонунийлигини текшириш учун сўроқ қилинган. Шулардан, 7 минг нафари маъмурий жавобгарликка тортилган.

Полиция бошқармасида Озодлик сўровига бир неча кун ичида ўтказилган 3400 оператив –қидирув амалиётлари давомида Москвада муҳожирлар тўпланиши мумкин бўлган жами 32 минг объект кўздан кечирилган.

Озодликка келаётган маълумотлардан рейдлар нафақат Москва шаҳрининг ўзи, балки Подмосковьега ҳам кўчгани маълум. Ўзини Камолжон, деб таништирган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан бири Озодлик билан суҳбатда Москва вилоят полицияси очиқчасига “қора”ларга шаҳар кўчаларида юриш тақиқлаётганини гапирди.

- Бир ҳамқишлоғимиз, Мустафақулов Учқун, кетишга билет олган эди. Балашихада ишлаётган эди. Патент, разрешениеси – ҳаммаси бор. Кўчага чиққан, совға-салом олган, шу пайт полиция ушлаган. Акаси айтиб қолди: душанба куни суд бўлди – 5 йилга депорт ва штраф 5 минг. Кетди. Сабаби – Балашихада юриш мумкин эмас экан “чёрнийларга”. Ўша қўлга тушган боланинг ўзи айтиб беряптики, машинада йўл-йўлакай кетаётган ўзбекларни тўхтатибди. “Машинамиз бор, магазинга кириб чиқяпмиз”, деса, “Йўқ, бу ерда юришларинг мумкин эмас”, деб пул олибди, дейди суҳбатдош.

XS
SM
MD
LG