Линклар

Россия Украина газ ҳақини тўлашни кафолатлашини талаб қилмоқда


Россия Украина билан газ масаласи устидаги ўзаро мунозаралар Европа Иттифоқи Киевнинг газ ҳақини олдиндан тўлашини кафолатламагунча ҳал бўлмайди, демоқда.

Брюсселда 29 октябрь куни бошланган уч томонлама музокаралар кечасигача давом этди. Россия Энергетика вазири Александр Новак томонлар газ нархи, ҳажми ва Украинанинг газ учун Россиядан қарзини реструктуризация қилишга доир ҳужжатнинг “асосий тамойиллари” бўйича келишиб олинди, дея билдирди.

Лекин, деди у, Россия етказиб берилган газ ҳақини олиши кафолатланмагунига қадар газ қувури жумрагини очмайди. “Пул бўлса, газ ҳам берилади”, деди Новак.

Кеча Газпром раҳбари ЕИ ва Украина газ ҳақини тўлаш протоклига рози бўлса, газ етказиб бериш 30 октябрь куни қайта тикланишини ваъда қилди. “Агар бундай келишувга эришилмаса, эртага (30 октябрь) ҳеч қандай музокаралар бўлмайди”, деди Алексей Миллер.

XS
SM
MD
LG