Линклар

logo-print

Швеция Фаластинни давлат деб тан олган илк ЕИ давлати бўлди


Швеция расман Фалатин давлатини тан олди. Европа мамлакатларидан биринчи бўлиб Фаластинни тан олган Швециянинг қарори Исроил ҳукумати томонидан кескин танқид остига олинди.

Расмий Стокҳолмнинг 30 октябрь кунги қарори кутилган эди, чунки Швеция Фаластинни давлат сифатида тан олиш нияти ҳақида шу ой бошроғида билдирган эди. Швеция Ташқи ишлар вазири Маргот Уоллстром Фаластиннинг давлат деб тан олиш қарорини эълон қилар экан “Бу фаластинликларнинг ўз тақдирини ҳал этиш ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган муҳим қадамдир”, дея баён қилди.

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Швециянинг қарорини “жасур ва тарихий”, дея атади ва бошқа давлатларни ҳам ундан ўрнак олишга чақирди.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман эса Швециянинг Фаластинни давлат деб тан олиш “қарори таассуфга лойиқ ҳамда экстремист элементлар ва музокаралардан бош тортаётган фаластинликларни рағбатлантиради холос”, дея эътироз билдирди. Швеция ҳукумати Яқин Шарқдаги муносабатлар осон йиғиладиган IKEA мебелидан кўра анча мураккаброқ эканини тушуниши керак”, дея баён қилди Либерман.

XS
SM
MD
LG