Линклар

Қирғизистон Давлат рўйхатга олиш вазирлигининг билдиришича, 2015 йилнинг 1 январидан Қирғизистон фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун хориж паспортини тақдим қилишлари лозим бўлади.

2007 йилдан бери қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари икки малакат ўртасида ички гувоҳнома билан борди-келди қилади. Энди эса қирғизлар бунинг учун хорижга чиқиш ҳуқуқини берадиган паспорт олишлари керак бўлади.

29 октябрь куни эълон қилинган қарор Россияда меҳнат қилаётган юз минглаб қирғизистонлик муҳожирга таъсир қилади.

Москва ҳукумати 2015 йилга қадар Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқи ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тузилмаларига аъзо бўлмаган собиқ Совет республикалари фуқароларининг мамлакатга киришга доир қонунларни кучайтиришини айтиб келади.

Май ойида Қирғизистон 2014 йил охирга қадар Божхона Иттифоқига қўшилишга доир йўл харитасини имзолаган эди. Бу ташкилотга Россия, Беларус ва Қозоғистон киради.

XS
SM
MD
LG