Линклар

logo-print

“Исломий давлат” жанггарилари Ироқнинг Анбар вилоятида камида 30 нафар суннийни қатл этгани хабар қилинди.

Маҳаллий расмийларга кўра, ҳодиса 29 октябрь куни Бағдоддан 140 киломтер ғарброқда жойлашган Ҳит шаҳарчасида рўй берган.

Анбар вилояти Кенгаши раиси Сабаҳ Корҳоут қатл қилинганлар Ал-Бу Нимр қавми вакиллари бўлганини билдирди. Бу қавм ҳукумат қўшинлари тарафида Анбар вилоятидан “Исломий давлат” гуруҳини сиқиб чиқариш ҳаракатларида иштирок этмоқда.

“Исломий давлат” қатл учун масъулиятни ўз зиммасига олганича йўқ, лекин бу гуруҳ жанггарилари Ироқ ва Сурияда оммавий қатлларни амалга оширган. Улар одатда қурбонлар бошларини танасидан жудо қилиб, уларни жамоат жойларида кўргазмага қўйиб келади.

Бу радикал “Исломий давлат” гуруҳи билан боғлиқ бугунги хабардир.

Сўнгги бир неча ой давомида мазкур гуруҳ билан боғлиқ янгиликлар кунда, кунора пайдо бўлиб турибди. Мана Озодлик шу кунгача ёритган материаллардан бир нечасининг сарлавҳаси:

“Исломий давлат” энг бой террорчи гуруҳ ўлароқ эътироф этилмоқда",

“Исломий Давлат” жанггарилари Сурияда парвоз машқлари ўтказмоқда",

"Франция учқичлари “Исломий Давлат” жанггариларига ҳужум уюштирди",

"Исломий Давлат" жанггарилари ливанлик аскарни қатл этди",

"Обама "Исломий давлат"га қарши кураш стратегиясини эълон қилади"

“Исломий давлат” гуруҳи билан боғлиқ Озодликда ёритилган ўнлаб материалнинг бир нечаси сарлавҳасини келтирдик.

Албатта, нафақат Яқин Шарқ, балки бутун дунё тинчлигига таҳдид солиши айтилаётган мазкур гуруҳ тўғрисида, у ҳақда ёритилган барча мақолаларни синчиклаб ўқисангиз, тўлиқ тасаввурга эга бўласиз.

Лекин Сиздан кўп вақт ва катта меҳнат талаб қиладиган бу ишни Ўзбекча Википедия қилиб қўйган:

Ўзбекча Википедиянинг ИШИД (Ироқ ва Шом Исломий Давлати) тўғрисидаги мақоласи баъзиларга мукаммал эмас кўринган бўлиши мумкин ва бу табиийдир. Мақолани янги маълумотлар билан тўлдиришга ҳамма, шу жумладан Сиз ҳам ҳисса қўшишингиз мумкин.

OzodWiki – Озодлик радиосининг илмий-маърифий эшиттиришидир.

Унинг биринчи мавсуми жорий йил январида бошланиб, майда якунланган. Биринчи мавсум давомида Ўзбекча Википедияга ташрифлар 300%га ошиб кетган эди, яъни OzodWiki лойиҳаси иш бошламай туриб, Ўзбекча Википедия бош саҳифаси 20 368 марта кўрилган бўлса, мартга келиб бош саҳифага қилинган ташрифлар сони 56 274 га етган эди!

OzodWiki ёзги таътилдан 16 октябрда қайтди ва иккинчи мавсумини бошлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG