Линклар

Ҳуқуқ фаоллари АҚШ Давлат департаменти мулозими билан учрашдилар


Ҳуқуқ фаоллари АҚШ элчиси ўринбосари уйида қабул қилинди.

Ҳуқуқ фаоллари АҚШ элчиси ўринбосари уйида қабул қилинди.

Ўзбекистонлик бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШ Давлат департаментининг Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари инсон ҳуқуқлари бюроси директори Грейс Шелтон билан учрашди.

Учрашув 29 октябрь куни Тошкентда АҚШ элчиси ўринбосари Брижит Бринк хонимнинг резиденциясида ўтказилди.

Ўзбекистонда ҳуқуқ фаоллари Елена Урлаева, Ҳайитбой Ёқубов, Васила Иноятова, Саиджаҳон Зайнобиддинов ва Шуҳрат Ғаниев АҚШ мулозимига мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақида гапириб бердилар.

Учрашувда Ўзбекистондаги пахта терими мавсумини кенг ёритган Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси раҳбари Елена Урлаева ҳам иштирок этди.

Елена Урлаева пахта теримига мажбуран жалб қилинган вояга етмаган талабалар, давлат ташкилотлари ходимлари ҳақида ОАВ маълумотларни тарқатган ҳуқуқ фаоли ҳисобланади.

Бу йил пахта мавсуми бошланганидан буён у бир неча бор пахта далаларидан суратлар ва маълумотларни тарқатишга улгурди.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига доир вазият йилдан йилга яхшиланиш ўрнига, ёмонлашаётганини танқид қилиб келади.

XS
SM
MD
LG