Линклар

Тошкентнинг Чилонзор тумани янги ҳокими Сайфулло Аҳмедов шу йил оҳирига қадар пойтахт метросининг Ҳамза бекати бошқа номга ўзгартирилишини айтди.

Жаноб Аҳмедовнинг Podrobno.uz нашрига маълум қилишича, ҳозир махсус комиссия метрони қандай ном билан аташ ҳақида бош қотирмоқда.

Чилонзор линиясининг Мирзо Улуғбек ва Миллий боғ станциялари орасида жойлашган Ҳамза бекати 1977 йилда ишга туширилган эди.

Станцияга ўзбек совет шоири Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий номи берилган эди. Аввалроқ, Тошкент метросининг Собир Раҳимов бекати Олмазор қилиб ўзгартирилган эди.

XS
SM
MD
LG