Линклар

Калифорнияда Virgin Galactic SpaceShipTwo ракетаплани синов парвози пайти портлаб, ерга қулади.

Ҳалокат оқибатида учувчилардан бири ҳалок бўлди, яна бири оғир яраланди.

Коинот туризми учун мўлжалланган SpaceShipTwo космолёти осмонга кўтарилиб ташувчи самолётдан ажралган пайтда портлаган.

Фожеа Жанубий Калифорниянинг Мохава саҳросида рўй берди.

Мазкур фазо кемаси келаси йил ер орбитаси бўйлаб қилинадиган сайёҳлик парвози учун синаб кўрилаётганди.

Машхур қўшиқчи Жастин Бибер ва киноактёр Леонардо Ди Каприолар мазкур лойиҳа бўйича фазога саёҳат қилиш учун 150 минг долларидан пул тўлаб қўйганлар ҳам.

Лойиҳа мухандислари космолёт ҳалокатига техник носозлик сабаб бўлганини айтишмоқда.

Virgin Galactic ширкати раҳбари, миллиардер Ричард Брэнсон космолёт ҳалокатига қарамай коинот туризми бўйича ишлар давом этишини билдирди.

XS
SM
MD
LG