Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:20

Украина шарқидаги айирмачилар сайлов ўтказмоқда


Россия тарафдори бўлган айирмачилар назорат қилаётган Украина шарқидаги икки вилоятда халқ кенгашлари ва президентлик сайловлари ўтказилмоқда.

Ўзини Украинадан мустақил деб эълон қилган Луганск ва Донецкда “халқ кенгашлари” аъзолари ва “Республика президентлари” сайланмоқда.

Украина ҳукумати, АҚШ, Европа Иттифоқи ва БМТ Бош котиби Бан Ки Мун мазкур сайловларни “ноқонуний” деб атаган.

Луганск Халқ Республикаси деб аталаётган Республика президенти лавозимига тўрт номзод, жумладан, ҳозирги раҳбар Игорь Плотницкий ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Донецк Халқ Республикаси деб аталаётган Республика президенти лавозимига эса иқтидордаги раҳбар Александр Захарченкодан ташқари яна икки номзод даъвогарлик қилмоқда.

1 ноябрь куни айирмачилар раҳбарлари уч миллионта сайлов бюлетенлари чоп этилганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG