Линклар

Ал-Қоидага алоқадор гуруҳ Сурия шимолидаги ҳудудни босиб олди


Ал-Қоидага алоқадор бўлган Ал-Нусра жабҳаси жангарилари.

Ал-Қоидага алоқадор бўлган Ал-Нусра жабҳаси жангарилари.

Ал-Қоидага алоқадор жанггарилар Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида мўътадил қарашдаги мухолифат гуруҳи назорат қилаётган ҳудудни босиб олди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти маълумотига кўра, Ал-Нусра жабҳаси жангарилари 1 ноябрь куни Идлиб вилоятидаги бир неча қишлоқни ишғол қилган.

Гуруҳ маълумотига кўра, жангарилар Жабил Ал-Завя туманидаги ҳудудни босиб олишидан олдин мўътадил қарашдаги Сурия инқилоб жабҳасига қарши беш кун жанг қилган.

Бу Сурия Президенти Башар Ал-Ассадга содиқ кучларга қарши урушаётган Ғарб дастаклаётган мухолифат кучларининг жанггарилар томонидан мағлубиятга учраганига оид сўнгги воқеадир.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти ўтган ой Суриядаги тўқнашувларда 5770 одам, жумладан, тинч аҳолидан 1064 киши нобуд бўлганини билдирди.

XS
SM
MD
LG