Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:18

ФВВ: Қамчиқ довони қишки мавсумга тайёрланмоқда


ЎР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида қишки мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини билдирди.

Қамчиқ довони орқали ўтган А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” автомобил йўли қиш мавсумида мамлакатдаги энг мураккаб ва хавфли автомобил йўлларидан бири ҳисобланади.

Денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган Қамчиқ довонидан Фарғона водийсини пойтахт билан боғловчи автомобил йўли ўтган.

Қиш мавсумида қор кўчиши хавфи бўлгани сабабли бу автойўл вақти-вақти билан ёпиб турилади.

Бу йил Қамчиқ довонига биринчи қор октябрь ойи бошида ёғди.

XS
SM
MD
LG