Линклар

logo-print

Исломий Давлат жанггарилари камида 50 нафар суннийни қатлиом қилди


Анбар вилоятида жанггариларга қарши курашаётган қабила аъзолари, 2014 йил 31 октябрь.

Анбар вилоятида жанггариларга қарши курашаётган қабила аъзолари, 2014 йил 31 октябрь.

Ироқнинг Анбар вилоятидаги ҳукумат тарафдори бўлган сунний қабила етакчиси Исломий Давлат жанггарилари қабиланинг яна 50 аъзосини қатл этганини билдирди.

Бу билан Ал-Боу Нимр қабиласидан ўлдирилган одамлар сони 100 кишидан ошди.

1 ноябрь куни жанггарилар қабиланинг эркак, аёл ва болалардан иборат камида 50 аъзосини қатл этгани хабар қилинган эди.

Якшанба куни Шайх Наим Ал-Ғауд жанггарилар Рас Ал-Маа минтақасида Ал-Боу Нимр қабиласининг элликдан зиёд аъзосини ўлдирганини айтди.

Унга кўра, қабиланинг камида 125 аъзоси Рас Ал-Маадаги жанггарилар қўлида тутқунликда қолмоқда.

Бу қабила аъзолари Ироқ ҳукумати кучлари томонида Исломий Давлат жанггариларига қарши жанг қилиб келган.

АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари ҳаводан ҳужумлар уюштираётганига қарамай, жанггарилар сўнгги ҳафталар давомида Анбар вилоятидаги бир қанча ҳудудни ишғол қилишга муваффақ бўлди.

XS
SM
MD
LG