Линклар

ЮНЕСКО раҳбари Ироқда маданий меърос йўқ қилинаётганини кескин қоралади


ЮНЕСКО раҳбари Ирина Бокова, Бағдод ш., 2014 йил 2 ноябрь.

ЮНЕСКО раҳбари Ирина Бокова, Бағдод ш., 2014 йил 2 ноябрь.

БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО раҳбари Ирина Бокова Ироқдаги маданий меърослар экстремист гуруҳлар томонидан “ёвузларча” йўқ қилинаётганини кескин қоралади.

2 ноябрь куни пойтахт Бағдодга ташрифи чоғида Бокова Ироқда минглаб ибодатхона, қадимий бинолар, археологик участка ва объектлар мавжуд бўлиб, улар бутун инсоният бойлиги эканини таъкидлади.

ЮНЕСКО раҳбари экстремист гуруҳлар Ироқдаги меъросни йўқ қилишига қарши зудлик билан чоралар кўрилиши кераклигини қўшимча қилди.

Ундан аввар Ирина Бокова жанггари гуруҳларнинг хатти-ҳаракатини “маданий тозалаш” дея атаган эди.

Ироқ ва Суриянинг катта қисмини босиб олган Исломий Давлат гуруҳи жанггарилари ўзлари ширк деб ҳисоблаган тарихий жойларни вайрон қилган.

Сунний мазҳабига мансуб экстремист гуруҳи Ироқнинг Мосул, Тикрик шаҳарлари ва бошқа жойларидаги шиалар учун муқаддас зиёратгоҳлар ва черковларни бузиб ташлаган.

XS
SM
MD
LG