Линклар

Боко Ҳарам ўғирланган қизларни уйларига қайтармоқчи эмас


Боко Ҳарам гуруҳи эълон қилган видеодан олинган тасвир.

Боко Ҳарам гуруҳи эълон қилган видеодан олинган тасвир.

Нигерияда Боко Ҳарам гуруҳи раҳбари Абубакр Шикоий шу йилнинг апрель ойида ўғирланган 200 дан зиёд қиз аллақачон эрга бериб юборилгани учун бу масала ёпилгани ҳақида видеомурожаат тарқатди.

Associated Press агентлигининг қайд этишича, Боко Ҳарам раҳбарининг бу баёноти ўғирланган қизларни уйга қайтариш бўйича музокаралар барбод бўлганини англатиши мумкин.

Ярим йил муқаддам Боко Ҳарам гуруҳи жанггарилари Нигерия шимолий-шарқида жойлашган Чибок шаҳридаги мактаб-интернатнинг 276 нафар тарбияланувчисини ўғирлаб кетганди. Ўшанда эллик чоғли қиз қочишга муваффақ бўлган, аммо улардан 219 нафари ҳали ҳам асоратда қолмоқда.

Бу жиноят қизларни озод қилиш бўйича кенг кўламли халқаро кампания бошланишига туртки берганди.

Боко Ҳарам раҳбари куни кеча эълон қилинган ўз видеомурожаатида Нигерия ҳукумати томонидан ўртага қўйилган оташкесим таклифини ҳам рад қилган. Аввалроқ, яъни 17 октябрь куни Нигерия расмийлари исломийлар билан сулҳ тузиш бўйича битимга келишга муваффақ бўлганларини билдиргандилар.

XS
SM
MD
LG