Линклар

Порошенко Украина шарқидаги сайловларни танк ва автоматлар ўқталиб ўтказилган майнабозчилик, деб атади


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко якшанба куни айирмачилар назорати остида бўлган Донецк ва Луганск вилоятларида ўтказилмиш сайловлар бўйича расмий Киев позициясини яна бир бор тасдиқлади.

“Донецк ва Луганск вилоятларининг ишғол этилган ҳудудларида ўтказилган ва сайлов деб аталаётган ҳодисалар одамларнинг ўз иродасини эркин намоён қилишига мутлақо алоқаси йўқ ва бу Минск битимини бузишдир”, дея таъкидлади Украина президенти.

Порошенкога кўра, айирмачилар томонидан уюштирилган овоз бериш жараёни “танк ва автомат ўқталиб ўтказилган майнабозчилик”дир.

“Ҳозирнинг ўзида дунёнинг етакчи мамлакатлари ва эътиборли халқаро ташкилотлар сайлов деб аталган бу жараённи қоралаб чиқдилар. Мен бу ёлғон сайловларни Россия ҳам тан олмаслигига умид қиламан”, дея урғулади Украина президенти.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Донецк ва Луганск халқ республикаларида ўтказилган сайловларни тан олишга тайёр эканини билдирганди.

Айни пайтда АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари ҳамда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Украина шарқидаги айирмачилар назорати остида бўлган ҳудудларда ўтказилмиш сайловларни ноқонуний, деб атаган.

XS
SM
MD
LG