Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:02

Донецк ва Луганскда халқаро жамоатчилик қоралаган сайловлар бўлиб ўтди


Донецкдаги ҳудудий сайлов комиссияларидан бири жойлашган бино, 2014 йилнинг 2 ноябри.
Донецкдаги ҳудудий сайлов комиссияларидан бири жойлашган бино, 2014 йилнинг 2 ноябри.

Халқаро танқидларга қарамай, 2 ноябрь куни Украина шарқида россияпараст айирмачилар сайлов ўтказдилар.

Интерфакс агентлигининг экзит-пол натижаларига таянган ҳолда хабар қилишича, “Донецк Халқ Республикаси”да ўтказилган “президентлик сайловлари”да айирмачилар лидерларидан бири Александр Захарченко 80 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қилиши мумкин.

Бу жойда ўтказилган “парламент сайловлари”да эса “Донецкая республика” номли жамоатчилик ташкилоти 65 фоиз билан олдинда бормоқда.

“Луганск Халқ Республикаси”да эса, айирмачилар иддаосича, сайловчилар давомати 60 фоизни ташкил қилган.

Бу орада Украинанинг УНИАН агентлиги маҳаллий аҳоли сўзларига таянган ҳолда Луганскда одамлар овоз бериш жараёнида мажбуран иштирок этганлари ҳақида ёзди.

“Биз ўша ерда туриб, овоз беришга мажбур бўлдик, чунки бизга ижтимоий картасиз пенсия ҳам, бирор-бир ижтимоий ёрдам ҳам берилмаслигини уқтиришди”, дея иқтибос келтиради УНИАН ахборот агентлиги луганскликлардан бирининг сўзларидан.

ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар Украина шарқидаги икки вилоятда айирмачилар томонидан ўтказилган сайловни мониторинг қилмадилар.

Айирмачиларнинг ўзлари овоз бериш жараёнини қатор мамлакатлардан келган, масалан, ўзини Грузиядан мустақил деб эълон қилган Абхазиядан бўлган кузатувчилар кузатиб борганини даъво қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG