Линклар

logo-print

Донбассдаги сайловларни ЕИ қоралади, Россия "ҳурмат" қилди


Украина Президенти Петро Порошенко сайловларни “танклар ва қуроллар таҳдиди остидаги кўзбўямачилик”, дея қоралади.

Украина Президенти Петро Порошенко сайловларни “танклар ва қуроллар таҳдиди остидаги кўзбўямачилик”, дея қоралади.

Шарқий Украинада ўзларини ҳокимият деб эълон қилган россияпараст айирмачилар якшанба кунги сайловда таниқли сиёсатчилар ғалаба қилганини иддао қилмоқда.

Украина Президенти Петро Порошенко овоз бериш тадбирини ноқонуний “кўзбўямачилик”, дея қоралади.

Айирмачилар етакчиларининг билдиришича, ўзини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган минтақада Александр Захарченко ўзини Луганск Халқ Республикаси деб эълон қилган минтақада эса Игорь Плотинский кўпчилик овозни олган.

Донецк айирмачиларининг сайлов тузилмаси вакили Роман Лягин “Киев Донбас бндан эътиборан Украинанинг қисми эмаслигини англаши керак”, дея таъкидлади.

Европа Иттифоқи россияпараст айирмачилар назоратида қолаётган шрақий Украинада ўтказилган сайлов “тинчлик ўрнатилишига тўсиқ” бўлиши ва Брюссел овоз беришни тан олмаслигини баён қилди.

ЕИнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Фредерика Могерини 2 ноябрь куни Донецк ва Луганск вилоятларида уюштирилган овоз бериш тадбирини “ноқонуний ва нолегитим”, дея атади.

Лекин Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украина “жануби-шарқидаги халқ иродасини ҳурмат” қилишини баён қилди. “Сайланган вакиллар минтақаларда нормал ҳаётни тиклашга доир амалий вазифаларни бажариш мандатини олишди”, дея иқтибос келтирмоқда Интерфакс агентлиги вазирлик баёнотидан.

Ундан аввалроқ Украина Президенти Петро Порошенко сайловларни “танклар ва қуроллар таҳдиди остидаги кўзбўямачилик”, дея қоралади.

Украина ҳарбийлари 2 ноябрь куни мамлакатнинг россияпараст айирмачилар назоратидаги минтақаларига Россия “фаол тарзда ҳарбий ускуна ва қўшинларни ташламоқда”, дея билдирган эди.

XS
SM
MD
LG