Линклар

Покистон ва Ҳиндистон етакчилари 55 киши ўлимига сабаб бўлган худкуш ҳужумини қоралади


Pakistan -- Pakistani relatives gather around the bodies of blast victims after a suicide bomb attack near the Wagah border, November 2, 2014

Pakistan -- Pakistani relatives gather around the bodies of blast victims after a suicide bomb attack near the Wagah border, November 2, 2014

Ҳиндистон ва Покистон бош вазирлари икки мамлакат ўртасидаги йирик чегара назорат пункти олдида амалга оширилган худкуш ҳужумини қоралади.

Сўнгги хабарларга кўра, 2 ноябрь куни Вагаҳ назорат пунктида рўй берган портлаш оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одам жароҳатланган.

Маҳаллий полиция бошлиғи Муштақ Шухеранинг билдиришича, ҳужум юзлаб одам ҳарбий параддан қайтаётган пайтда амалга оширилган.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф ҳалокатли портлаш юзасидан “қайғу-аламда” эканини изҳор қилди. Ҳиндистон Бош вазири Наренда Моди ҳам ҳужумни “даҳшатли” дея қоралади.

Озодликнинг Покистон хизмати хабарига кўра, ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракатига алоқадор жангари гуруҳлар ўз зиммасига олган

Шиалар нишонлаётган Ашура ойида эҳтимолий ҳужумлар олдини олиш мақсадида Покистон бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

XS
SM
MD
LG