Линклар

Қирғизистон президенти диний экстремизм "саратонига" қарши кескин чора кўришни ваъда қилди


Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатдаги “диний экстремист жамоаларга қарши кескин чоралар” кўришини ваъда қилди.

3 ноябрь куни Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши йиғинида гапирган Атамбаев, “диний экстремизм саратон каби бир нарса ва уни даволамаса бўлмайди”, дея таъкидлади.

Атамбаев диний уламоларга мурожаат қилиб, “Қирғизистон дунёвий давлат эканини тан олмайдиганларга кескин қонуний чоралар” кўрилади, дея огоҳлантирди.

Қирғиз халқи, деди Атамбаев, муслумондир ва мусулмон бўлиб қолади, лекин унинг радикаллашуви “жамиятнинг араблашуви ҳамда қирғиз миллатининг ўз тили ва анаъаналарини йўқотишига олиб келиши мумкин”.

Қирғизистон расмийларига кўра, айни дамда Суриядаги исломий жангарилар сафида юзлаб қирғизистонликлар жанг қилмоқда.

XS
SM
MD
LG