Линклар

logo-print

Ҳафта охирида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетади


Мамлакатнинг аксар минтақаларида табиий газ ва электр таъминоти фавқулодда ёмонлашган.

Мамлакатнинг аксар минтақаларида табиий газ ва электр таъминоти фавқулодда ёмонлашган.

Ўзбекистонда жорий ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати янада пасайиб кетишини башорат қилмоқда сниоптиклар. Узгдромет идораси прогнозларига кўра, Фарғона водийси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 3-8 даража, кечаси эса –2 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.

Подробно.уз нашрининг хабар қилишича, айни пайтда, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилояитлари ҳамда Қорақалпоғистон республикасида ҳаво ҳарорати ундан ҳам пастроққа тушиб кетиб, кундузи –3 даража, кечаси –12 даража совуқ бўлади.

Ҳаво ҳароратининг совиб кетишига доир хабарлар ўзбекистонлилар учун долзарб бўлиб қолган, чунки мамлакатнинг аксар минтақаларида табиий газ ва электр таъминоти фавқулодда ёмонлашган. Озодликка турли вилоятлардан келаётган хабарларга кўра, ҳаво совиб кетиши ортидан шундоқ ҳам чекланган миқдорда берилган газ умуман тўхтатиб қўйилган. Электр қуввати эса, кунига 2-3 соатдан берилмоқда. Айрим туманларда эса ҳафталар свет берилмаётгани кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG