Линклар

logo-print

Истанбул яқинида - Қора денгизда кема ағдарилиши натижасида 24 киши чўкиб кетди. Уларнинг Европага етиб олишга уринган афғонистонлик қочқинлар бўлгани айтилмоқда.

Турк расмийларига кўра, чўкканлар орасида 12 нафари балоғат ёшига етмаган болалар бўлган.

Маълумотларга кўра, Европада дуруст ҳаёт кечириш орзусида йўлга чиққан афғонистонликлар кемани бошқарган контрабандачиларга бир неча минг евродан ҳақ тўлаган.

Бортида қирққа яқин йўловчи бўлган бу кема аслида 10 кишига мўлжаллангани айтилмоқда.

Турк расмийлари кема ҳалокатидан сўнг 6 киши қутқарилгани, қолганларни қидириш иши давом этаётганини билдирган.

XS
SM
MD
LG